Бугунги кунга қадар оила, оилавий муносабатлар тўғрисида жуда кўп ёзилган. Кимдир оилани муқаддас дея кўкларга кўтарган бўлса, яна кимдир муҳаббатни ўлдиради дея ерга урган, бошқалар эса оила ҳақида кўпдан-кўп насиҳатлар қилган. Мен ҳам оила ҳақида ҳикоя ёзишни истадим. «Нега ҳикоя?» деб сўрайдиган бўлсангиз, шундай изоҳ беришим мумкин: мен ҳикояларнинг қудратига ишонаман. Ҳикоялар туйғуларни тиниқлаштириши, эсда қоладиган қилиши мумкин. Ҳаётий воқеалар асосида ёзилган ҳикояларимда кўпчилик ўз …